<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><hymn_number>190</hymn_number>
<title>Узоқларга олиб кетар Q190</title>
<lyrics>[V1]
 // Узоқларга олиб кетар мени муҳаббат,
 Қанот ёзади қалбим ўшал томонга. //
 // Юрак занжирлари узилар бесабаб,
 Кимдир мени кўтаради баланд самога. //
 Оққуш қўнди бошинга, тожин бериб бошимга.
 Мен кутмаган келди паноҳим,
 Мен билмаган келди Раббоним.

[V2]
 // Ҳаётимда яшнади бирам,жамолидан яшнади олам. //
 // Бахтим сиғмай кетди ичимга,келинг дедим одамлар Унга. //
 // Оққуш қўнди бошинга,тожин бериб бошимга.
 Оқ тулпорда келди паноҳим,
 Севганидан менинг Раббоним. //

[V3]
 Тош отдилар юзларимга, яқиним деб юрганларим.
 Ишонмасдан ҳеч сўзларимга, рад этдилар Унинг каломин.
 // Михлашдилар қошимда, тиканли тож бошида.
 Жонин берди менинг паноҳим,
 Севганидан менинг Раббоним. //

[V4]
 // Қора тунлар мени қамраб олмоқчи бўлди,
 Юрагимга занжирларин солмоқчи бўлди. //
 Бирдан ёруғ бўлиб гўрлар очилиб кетди,
 Ўликлардан турди паноҳим,
 Ҳеч ўлмагай менинг Раббоним.
 Ўзи туриб қошимда,тожин бериб бошимга,
 Мен сен билан деди паноҳим,
 Ҳа тирилган менинг Раббоним.</lyrics>
</song>